Аллергенлар

Маиший аллергенлар

Маиший аллергенлар

Уй аллергенлари Уй чанги қўзиқорин, ўсимлик толалари, озиқ-овқат қисмлари, ҳашаротлар чиқиндиси, инсон ва ҳайвонларнинг тери заррачалар (эпидермис) зарраларидан иборат. Уй чангида ута кучли аллергик хусусиятга эга каналар хам яшайди (ҳатто ўлгани). Айниқса, канали уй чанги юмшоқ мебел, кўрпа, ёстиқ, адёл, гилам ва ёпинчиқда  кўп бўлади.
Гул чанги

Гул чанги

Аллергенлер қуйидаги ўсимликларда бўлиши мумкин: дарахтлар ва буталар - қайин, ольха, эман, чинор, терак, тол, қайрағоч, ва бошқалар; ўтлар – тимофеевка ўти, сули, кўкатлар, Иван-чой, жавдар, гречка, буғдой ва бошқа; Бегона ўтлар - қичитқи ўт, шувоқ, айиқтовон ва бошқалар. Бу ўсимликларнинг гуллаш даврига мувофиқ, аллергик касалликлар кучаядиган уч давр мавжуд:биринчиси - баҳорда, дарахтлар гуллаш даврида (апрел, май), иккинчи - ёзда (гул чангларива бошоқлилар - июн, июл), учинчи - кузда (бегона ўтлар чанглари - август- октябр).
Хайвон аллергенлари

Хайвон аллергенлари

Ит ва мушук тери зарралари, мебел ва ёстикларда тулдирувчи сифатида ишлатиладиган жун энг кўп аллергия чақиради. Ҳайвон сўлаги ва сийдиги ҳам аллерген бўлиши мумкин. Асосан қисқа ва узун жунли мушуклар хавфли ҳисобланади. Кўпинча аллергия сабаби ҳашаротлар, айниқса уй чанги каналари ва сувараклар, камроқ даражада чумоли ва бошқа ҳашаротлар хисобланади.
Ўсимлик аллергенлари

Ўсимлик аллергенлари

Аллергия хохлаган озиқ оавкат махсулотларига булиши мумкинлигига қарамай, энг кўп тарқалган алергенлар: сут, тухум, балиқ, қисқичбақасимонлар, соя, буғдой ва ёнғоқлар, айниқса, ерёнғоқ. Яна битта аллерген таъсири оқибатида кўндаланг аллергия пайдо бўлади. Мисол учун, ерёнгоқ аллергияси бор одамларда нўхат, соя, ясмиқ, шу жумладан, бошқа дуккаклиларга нисбатан аллергия пайдо бўлади. Тарвузга аллергияси бор одамда вақт ўтиб бодринг ва ошқовоққа аллергия ривожланиши мумкин. Баъзи кишиларда сульфитларга нисбатан аллергия пайдо бўлади. Сульфитлар озиқ-овқат махсулотлари, масалан қуритиладиган мевалар рангини сақлаб қолиш учун ишлатиладиган кимёвий моддалар. Реакция сульфитлар тутувчи махсулотни остеъмол қилгач, нафас сиқиши ёки шок кўринишида намоён булади. Сульфитлар кучли астма хуружини ҳам чақириши мумкин.
Замбуруғли аллергенлар

Замбуруғли аллергенлар

Замбуруғлар-бино ичида ёки ташқи муҳитда яшайдиган микроорганизмлар.  Бино ичида замбуруғлар эски  девор безакларида, хаво намлатгичларда, ахлат қутиларида, озиқ-овқат қолдиқлари сақланадиган  контейнерларда, шунингдек, нам подвалда учрайди. Замбуруғ ташқи  муҳитда кенг тарқалган. Улар ҳавода, тупроқда, шўр ва чучук сувда бўлади. Аллергик касаллик қўзиши ўрмонда ёки боғда сайрдан сунг, бошоқлиларни, хашакларни, баргларни, айниқса, нам ва иссиқ ёзда ёки кузда хазорезгиликдан сўнг йиғиштириб олгандан сўнг юзага келади. Одамда замбуруғга аллергияси бор йуқлигини аниқлаш жуда муҳим. Чунки тайёрланишида ферментациядан фойдаланиладиган озиқ-овқат махсулотлари: сут маҳсулотлари (ёгурт, сметана, турли юмшоқ пишлоқлар - Роқуефорт, Cамемберт, Чеддар), ачитқилар  ва  хамирли махсулотлар (янги тариқ ва жавдар нон, руло), карам, дудланган гўшт ёки балиқ, пиво, алкоголсиз ичимликлар ва бошкаларга  одамда аллергия бўлиши мумкин.  Замбуруғга аллергия бор баъзи одамларда антибиотиклар пенициллин гуруҳигаям аллергия учрайди.