Аллергия ҳақида

Аллергия (грекчадан. Ёт жисмга реакция) – организмдаги маълум бир моддаларга ёки ташки мухитдаги аллергенларга юкори сезгирликдир. Ўтган 20 йил ичида, аллергия тарқалиши икки баробарга ошди. Бу холат жуда куп факторлар билан боглик: Экологик мухит ёмонлашуви, турмуш тарзи ва овкатланиш тартибининг узгариши, янги аллергенлар пайдо булиши, стресс, меҳнат шароитлари ва ҳоказо

Аллергия – касаллик эмас, балки асосида умумий патологик жараён ётадиган турли касалликлар гурухидир. Аллергия келиб чикишида асосида инсон иммун тизими туради. Бу иммун тизими организмни зарарли ва ёт унсурлардан химоя килади. Иммун тизим таъсир қилиш механизми жуда мураккаб булиб, асосида, инсон қони таркибидаги зарарли моддаларни зарасизлантириш учун антителолар ишлаб чиқарилиши ётади.

Аллергияда организм ҳимояси –иммун тизим-ўзини ҳимоя қилишнинг нормал чегараларидан чиқиб кетади. Иммун тизим зарасиз моддаларни ҳам организм учун хавфли ҳисоблаб, хохлаган моддаларга нисбатан ҳимоялана бошлайди. Иммун системанинг ташқи муҳит таъсирларига (гиперсезувчанлик) мана шунақа агрессив жавоб қайтариши аллергия дейилади, организмнинг шунақа ноадекват жавоб қайтаришини чақирувчи антигенлар эса аллергенлар деб аталади.

Аллергияни намоён булиши

Аллергия инсонни қайси аъзоси купроқ зарарланганига қараб, ҳар хил кўринишда намоён булади. (баъзан аллергик реакциялар қўшилиб келади) Кўзни аллергик зарарланиши-аллергик конъюнктивит, бурун шиллиқ пардаси аллергик зарарланиши-аллергик тумов (ринит), бронхлар аллергик зараланиши-бронхиал астма, терини аллергик зараланиши-аллергик дерматит (Эшак еми)

Аллергияга қарши кураш

Аллергияни намоён булиши инсон ҳаётини анча қийинлаштиради. Шу учун аллергия борлигига шубҳа қилинганда  атроф муҳитни, булиши мумкин бўлган аллергенларни, белгилар юзага келиш вақти ва давомийлигини, яна белгиларни ҳаёт сифатига таъсирини аниқлаб, оилавий шифокор ёки аллерголог билан маслаҳат қилинади.